Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 30-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Болалар хавфсизлиги қонун билан янада кучли ҳимояланади

29.09.2026
185

Бугун O‘zLiDeP фракцияси йиғилишида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилдик. Менимча, бу ҳужжатнинг аҳамияти шундаки, у болани нафақат зўравонликдан кейин ҳимоя қилиш, балки бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва айбдорларнинг жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган.

Лойиҳада болаларга нисбатан оғир жинсий жиноятлар учун жазони кучайтириш, айрим ҳолатларда умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш, бундай жиноятлар бўйича муддат ўтгани сабабли жавобгарликдан озод бўлишга йўл қўймаслик каби муҳим нормалар белгиланмоқда. Бу — бола ҳаёти, шаъни ва дахлсизлиги қонун билан янада қатъий ҳимояланишини англатади.
Яна бир муҳим жиҳат — жабрланган боланинг ўзига ёндашув. Сўроқ жараёнини видеоёзувга қайд этиш, махсус тартибларни қўллаш, васийлик ва ҳомийлик органи вакили иштирокини таъминлаш ҳамда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш таклиф этилмоқда. Яъни бола жиноят ишида яна бир бор руҳий босимга дуч келмаслиги учун қўшимча кафолатлар яратилади.

Шу билан бирга, болани ҳимоя қилиши керак бўлган масъуллар ҳам ўз вазифасига бефарқ қарамаслиги керак. Шу сабабли болаларга ғамхўрлик кўрсатмаслик, тегишли қарорларни бажармаслик каби ҳолатлар учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда. Бу ёндашув болалар хавфсизлиги учун масъулиятни янада оширади.

Ушбу қонун лойиҳасини болаларнинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан муҳим, деб ҳисоблайман. Фракция йиғилишида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ҳам инобатга олиниб, қонун лойиҳаси янада такомиллаштирилиши муҳим. Зеро, ҳар бир бола хавфсиз муҳитда яшаши ва ҳимояланганини ҳис қилиши керак.

Актам Хаитов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
O'zLiDeP фракцияси раҳбари

Сайтни янги дизайни ёқдими?