Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 16-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Фаровон оила — ўзаро ҳурмат, ҳимоя ва ишончдан бошланади

15.09.2026
58

Қарши туманида O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури ва “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда 120 нафар мутахассис, фаол хотин-қизлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Мулоқотда тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, аёлларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, хотин-қизларга психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти суди, Косон туман суди, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, ИИБ, реабилитация маркази ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакиллари иштирок этиб, иштирокчиларга ҳуқуқий ва амалий тавсиялар берди. Бундай мулоқотлар хотин-қизларнинг ўз ҳуқуқларини билиши, тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига бефарқ бўлмаслиги ҳамда зарур вазиятда мутасадди идораларга мурожаат қилиш бўйича аниқ тушунчага эга бўлишида муҳим аҳамият касб этади. Тадбир иштирокчиси Г. Холмуродова таъкидлаганидек, оиладаги тинчлик ва тотувлик, аввало, ўзаро ҳурмат ва бир-бирини тушунишдан бошланади.

Фаровон оила — фақат моддий таъминланган хонадон эмас, балки ҳар бир аъзо ўзини ҳимояланган, қадрланган ва ишончли муҳитда ҳис қиладиган оиладир. Шу маънода, мазкур лойиҳа муаммоларни эрта аниқлаш ва уларга тегишли ташкилотлар иштирокида амалий ечим топишга хизмат қилмоқда.

 

Сайтни янги дизайни ёқдими?