Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 20-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Меҳнат мигрантларига ўз бизнесини бошлаши учун амалий кўмак кўрсатилади

17.08.2026
60

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи иштирокида меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Унда хорижда ишлаётган юртдошларни қўллаб-қувватлаш, уларни касб ва тилга ўқитиш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Бугун Хоразм вилоятидан 30 дан ортиқ давлатда 156 минг нафар фуқаро яшамоқда, шундан 130 минг нафари ишлаш мақсадида хорижга чиққан. Вилоятда 42 та техникум ва 15 та хусусий ўқув марказида фуқаролар 30 га яқин талаб юқори касбларга ҳамда хорижий тилларга ўқитилмоқда. Шунингдек, 4 та “касб + тил” қўшма таълим лойиҳасида 1,2 минг нафар фуқаро таҳсил олмоқда.

Жамоатчилик эшитувида депутатлар хорижга ишлаш учун кетаётган фуқароларни ноқонуний воситачилардан ҳимоя қилиш, ишончли вакансиялар ягона базасини яратиш, иш берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномаларни кўпайтириш ва хорижда ҳуқуқи бузилган юртдошларга тезкор ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича таклифларни илгари сурдилар. Миграция соҳасида депутатлик мониторингини кучайтириш зарурлиги ҳам таъкидланди.

Шунингдек, хориждан қайтган меҳнат мигрантларини “мигрантдан — тадбиркорга” тамойили асосида қўллаб-қувватлаш, уларнинг тажрибаси ва маблағларини тадбиркорликка йўналтириши учун шароит яратиш таклиф этилди. Асосий мақсад — фуқарони шунчаки хорижга юбориш эмас, балки уни касбли, тил биладиган, ҳуқуқларини биладиган ва муносиб меҳнат шароитида ишлайдиган мутахассис сифатида тайёрлаш.

Сайтни янги дизайни ёқдими?