Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 17-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP делегацияси Хитойнинг робототехника соҳасидаги ютуқлари билан танишди

17.11.2026
171

O‘zLiDeP делегацияси жорий йилнинг 17–25 ноябрь кунлари Хитой Халқ Республикасида иқтисодиёт, тадбиркорлик, саноат, инновация ва замонавий технологиялар соҳасида тажриба алмашиш мақсадида амалий ташриф билан бўлиб турибди. Делегация таркибидан партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда ҳудудий кенгашларининг масъул ходимлари ўрин олган.

Ташриф давомида Хитойнинг илғор тажрибасини ўрганиш, турли ташкилот ва корхоналар фаолияти билан танишиш, мутахассислар билан учрашувлар ўтказиш ҳамда партиялараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Хусусан, 17 ноябрь куни партия делегацияси аъзолари Шанхай шаҳридаги Чжанцзян робототехника водийси кўргазмалар марказига ташриф буюрдилар. 2020 йилда ташкил этилган ушбу марказ бугунги кунда робототехника соҳасидаги йирик технологик масканлардан бири ҳисобланади. Бу ерда 100 га яқин компания фаолият юритади, роботлар ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми эса қарийб 13 миллиард юанни ташкил этади.

Ташриф давомида делегация робототехника соҳасидаги ишлаб чиқариш жараёнлари, саноатни автоматлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини амалиётга жорий этиш тажрибаси билан танишди. Бундай илғор тажрибани ўрганиш мамлакатимизда замонавий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик учун янги имкониятларни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?