O‘zLiDeP делегацияси Шанхайдаги университет ўқитувчи ва талабалари билан учрашди
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси делегацияси Шанхай хорижий тиллар университетининг Ўзбекистон ва ўзбек тилини ўрганиш йўналишидаги профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари билан учрашди.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқотда иштирокчилар билан дилдан суҳбатлашилди. Университетдаги таълим жараёни, Ўзбекистонга бўлган қизиқиш, ҳамкорлик имкониятлари ҳақида фикр алмашилиб, иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.