Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 11-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDePда Касаба уюшмалари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

11.11.2026
178

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан байрам йиғилиши ташкил этилди.

Тадбирда партия раҳбарияти, Марказий аппарат ходимлари ҳамда касаба уюшмаси фаоллари иштирок этди.

Йиғилишда мамлакатимизда меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда меҳнат жамоаларида ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда касаба уюшмаларининг ўрни ва аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, касаба уюшмалари ходимларнинг нафақат меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, балки уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини илгари сурувчи, жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантиришга хизмат қилувчи муҳим жамоатчилик институти экани қайд этилди.

Тадбир давомида ЎзЛиДеПнинг инсон қадри, меҳнат эркинлиги, хусусий ташаббус ва ижтимоий шериклик тамойилларига асосланган дастурий мақсадлари касаба уюшмаларининг устувор вазифалари билан ҳамоҳанг эканига эътибор қаратилди.

Хусусан, иш берувчилар ва ходимлар ўртасида ижтимоий мулоқотни ривожлантириш, меҳнат муносабатларида қонунийлик ва адолатни таъминлаш, ходимларнинг касбий ривожланиши учун имкониятлар яратиш муҳим вазифалардан экани таъкидланди.

Йиғилишда партия тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг фидокорона меҳнати, ташаббускорлиги ва жамоавий ҳамжиҳатлиги эътироф этилди.

Тадбир якунида барча ходимлар Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан самимий табрикланиб, уларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилаб қолинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?