Asosiy kontentga o‘tish
Жума 11-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Ўзметкомбинат” АЖда O‘zLiDeP боғи барпо этилади

10.09.2026
30

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “ Ўзметкомбинат ” ҳудудида яна бир эзгу яшил ташаббусга асос солинди. Корхона ҳудудида O‘zLiDeP боғини барпо этиш лойиҳасига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда “O‘zmetkombinat” АЖ Бошқарув раиси — Бош директори Баҳодир Абдуллаев ҳамда O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши раиси Тўлқин Файзиев иштирок этди.

Лойиҳа доирасида 1,5 гектар майдонда замонавий ва кўркам яшил ҳудуд ташкил этиш режалаштирилган. У ерда 500 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, ҳудуд ободонлаштирилади, яшил майдонлар кенгайтирилади. Шунингдек, корхона ходимлари ва шаҳар аҳолиси учун қулай дам олиш ва сайр қилиш шароитларини яратиш кўзда тутилмоқда. Янги боғ Бекобод шаҳрининг яшил инфратузилмасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

O‘zLiDeP боғининг барпо этилиши атроф-муҳитни асраш, ҳаво сифатини яхшилаш ва яшил ҳудудлар салмоғини ошириш билан бир қаторда, Бекобод шаҳрининг янада обод ва кўркам қиёфасини шакллантиришга ҳисса қўшади. 1,5 гектар майдонда 500 туп дарахт экилиши режалаштирилаётгани ушбу ташаббуснинг амалий аҳамиятини кўрсатади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?