Қашқадарёда “Ишбилармон аёл — 2026” танлови ғолиблари тақдирланди
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Қашқадарё вилоятида “Ишбилармон аёл — 2026” кўрик-танловининг ҳудудий-республика босқичи ўтказилди.
Унда воҳанинг 16 та туман ва шаҳридан келган тадбиркор, ҳунарманд ва фермер аёллар ўз фаолияти, эришган ютуқлари ва истиқболли лойиҳаларини тақдим этдилар. Танлов якунига кўра, Қарши шаҳрида фаолият юритаётган Дилфуза Раҳмонова биринчи ўринни эгаллади. Қарши туманидаги “Elona El Fashion” МЧЖ раҳбари Лобар Рўзимуродова иккинчи, мубораклик тадбиркор Меҳринисо Яшузакова эса учинчи ўринга сазовор бўлди.
Танловда миллий ҳунармандчилик ва қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали фаолият олиб бораётган аёлларнинг тажрибаси ҳам алоҳида эътироф этилди. Унинг миллий нақшлар асосида тайёрланган гиламлари Эрон, Афғонистон ва Россия бозорларига етказиб берилмоқда, Туркиялик тадбиркорлар буюртмалари ҳам бажарилмоқда. Шунингдек, Нишон туманида асаларичилик билан шуғулланаётган Маҳбуба Абдиеванинг асални сифатли қадоқлаш цехини ташкил этиш ва маҳсулотни хорижга экспорт қилиш борасидаги ташаббуслари эътиборга лойиқ деб топилди.
Танлов иштирокчилари “Ишбилармон аёл — 2026” кўрик-танлови хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини намоён этиш, илғор тажрибаларини оммалаштириш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.