Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 08-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Соёт”лик шахматчилар ғолибликни қўлга киритишди

07.10.2026
81

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” дастури доирасида партия ташкил этилганининг 23 йиллиги муносабати билан қуйи бўғинлар ўртасида “O‘zLiDeP кубоги” спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Бу эса Хоразм вилоятидаги 1 292 та бошланғич партия ташкилотининг спорт тадбирларида фаол иштирок этиши учун имконият яратмоқда. Беллашувлар партия аъзолари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва жамоавийликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Якуний натижаларга кўра, “Соёт” маҳалласидаги бошланғич партия ташкилоти жамоаси биринчи ўринни эгаллади. “Шомохулум” маҳалласига қарашли бошланғич партия ташкилоти иккинчи, “Истиқлол” маҳалласига қарашли БПТ жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақалар якунида ғолиблар ва фаол иштирокчилар партия томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?