Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 14-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Талаба ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланди

13.11.2026
171

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида Турин политехника университетида «Депутат ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гульшана Худоярова ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар, таълим ва касб-ҳунар эгаллаш ҳамда жамият бошқарувидаги фаоллик масалаларига тўхталди.

Очиқ мулоқот давомида ёшларнинг савол ва таклифлари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, ташаббусларини рўёбга чиқариш ҳамда депутатлар билан доимий мулоқотни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?