Хивада шахмат мусобақаси ўтказилди
Хивада Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганининг 23 йиллиги муносабати билан бошланғич партия ташкилотлари ўртасида O‘zLiDeP кубоги ўтказилди. Мазкур ташаббус Хивадаги 86 та бошланғич партия ташкилоти аъзолари учун ўз қобилияти ва маҳоратларини намоён этиш имконини яратмоқда.
Беллашувлар давомида иштирокчилар мантиқий фикрлаш, диққатни жамлаш ва стратегик ёндашув борасидаги маҳоратларини намоён этдилар. Якуний натижаларга кўра, “Сангар” маҳалласидаги бошланғич партия ташкилоти жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, мусобақа ғолиби бўлди.
Шунингдек, “Янги турмуш” маҳалласидаги БПТ жамоаси иккинчи, “Дўстлик” маҳалласидаги бошланғич партия ташкилоти жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди. Тадбир якунида ғолиблар ва фаол иштирокчилар партия дипломлари билан тақдирланди.