Ёшлар партия кадрлар захирасига танлаб олинди
O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ангрен Университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба-ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Унда депутатлар, тадбиркорлар, университет раҳбарияти ва партия фаоллари иштирок этиб, ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклиф ва ташаббусларини билдириб, партия фаолияти ҳамда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот олдилар.
Учрашув якунида 10 нафар ўқитувчи ва талаба партия аъзолигига қабул қилинди. Шунингдек, 6 нафар талаба “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида партия кадрлар захирасига танлаб олинди.
Мазкур лойиҳа ёшларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, улар орасидан ташаббускор ва билимли кадрларни тайёрлашга хизмат қилади.