Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 25-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

4 нафар ёшнинг контракт пули қопланди, бир фуқарога бепул операция учун йўлланма берилди

04.08.2026 277
4 нафар ёшнинг контракт пули қопланди, бир фуқарога бепул операция учун йўлланма берилди

ЎзЛиДеПнинг "Халқ билан бирга" умуммиллий дастури доирасида Нукус туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда туман ҳокимлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллари иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
Сайёр қабул давомида ичимлик суви, электр таъминоти, тиббий хизмат, бандлик, имтиёзли кредитлар ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид масалалар кўриб чиқилди. Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этувчи масалалар ижрога олинди.
Жумладан, 4 нафар ёшнинг олий таълим муассасасидаги контракт тўлови қоплаб берилди. Шунингдек, 1 нафар фуқарога Самарқанд вилоятида юқори технологияли бепул тиббий операция ўтказиш учун йўлланма тақдим этилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?