Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 10-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Бошланғич партия фаолияти билан танишилди

23.06.2026 600
Бошланғич партия фаолияти билан танишилди

Наманганда “Халқ билан бирга” дастури доирасида аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини жойида ўрганишга қаратилган ишлар тизимли йўлга қўйилган.

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Янги Наманган туманидаги “ДЕНТАФИЛЛ ПЛУС” корхонасида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти фаолияти билан танишди.

Эндиликда партия вакиллари, депутатлар ва фаоллар аҳоли мурожаатларини жойига чиқиб ўрганиб, муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича иш олиб боради. Аниқланган масалалар таҳлил қилиниб, тегишли ташкилотларга йўналтирилади ва ижроси назорат қилинади.

Таъкидланганидек, бу тажриба аҳоли билан мулоқотни янада кучайтириш, муаммоларни ортиқча оворагарчиликларсиз ҳал этиш ва одамларни рози қилишга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?