Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 10-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Касби туманидаги мактаб кутубхонасига 250 та бадиий асар совға қилинди

09.10.2026 79
Касби туманидаги мактаб кутубхонасига 250 та бадиий асар совға қилинди

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “Бир кунда — 100 китоб” акцияси Қашқадарё вилояти Касби туманидаги 16-сонли “Жасорат” мактабида ҳам ўтказилди.

Учрашув давомида мактаб кутубхонаси фаолияти билан танишилиб, ўқувчилар билан китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, билим олиш ва мутолаа маданияти ҳақида самимий суҳбат ўтказилди. Ўқувчилар ўзлари ёд олган шеърларини ифодали ўқиб, тадбирда фаол иштирок этдилар. Шунингдек, фаол ўқувчиларга бадиий ва эртак китоблари совға қилинди. Мулоқот жараёнида китоб мутолааси ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, маънавий камолотини юксалтириш ва мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Тадбир якунида мактаб кутубхонасига 250 дона сара бадиий асар совға қилинди. Ушбу китоблар ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг билимларини бойитиш ва китобхонликка бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?