Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 10-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

O‘zLiDeP очиқ мулоқотида 5 та лойиҳага имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди

23.09.2026 498
O‘zLiDeP очиқ мулоқотида 5 та лойиҳага имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди

Бухорода O‘zLiDeP ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қийнаётган масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда кредит, гаров, ер ва инфратузилма, солиқ-божхона, экспорт ва логистика билан боғлиқ муаммолар кўтарилди. Муҳими, мурожаатлар фақат эшитилиб қолмади — 5 та лойиҳа бўйича имтиёзли кредит ажратиш жараёнини тезлаштириш чоралари кўрилди, тадбиркорларга кафиллик ва ҳуқуқий кўмак бериш белгиланди.

Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича жойида тушунтиришлар берилди, айрим мурожаатлар назоратга олинди. Ҳал этилиши депутатлик назоратини талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли идораларга депутатлик сўровлари юборилиши белгиланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?