Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 25-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

O‘zLiDeP қорақалпоғистонлик ёш тадбиркорнинг бизнес ғоясини қўллаб қувватлайди

11.08.2026 210
O‘zLiDeP қорақалпоғистонлик ёш тадбиркорнинг бизнес ғоясини қўллаб қувватлайди

Қорақалпоғистонда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг «Креатив тадбиркор ёшлар» лойиҳаси доирасида танлов ўтказилди. Туман ва шаҳар босқичларида 263 та маҳалладан 3228 нафар ёш ўзининг стартап, тадбиркорлик ва ижтимоий лойиҳалари билан иштирок этди. Танловда ёшларнинг инновацион ғоялари, бизнес ташаббуслари ва ижтимоий лойиҳалари намойиш этилди.

Нукус шаҳри босқичида Жадира Болегенованинг «Эко пуфик» лойиҳаси ғолиб деб топилди. Лойиҳа пластик чиқиндилар ва газлама қолдиқларини қайта ишлаб, улардан пуфиклар ишлаб чиқаришга қаратилган. Бу ташаббус орқали чиқиндиларни камайтириш билан бирга, аҳоли учун ҳамёнбоп маҳсулот ишлаб чиқариш ва келгусида янги иш ўринлари яратиш мақсад қилинган.

Танлов ёшларнинг креатив ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш ва истиқболли лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш учун муҳим майдон бўлди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?