Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 25-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Қизилтепада 18 нафар хотин-қиз ўз бизнес ғоя ва ташаббусларини намойиш этди

07.08.2026 258
Қизилтепада 18 нафар хотин-қиз ўз бизнес ғоя ва ташаббусларини намойиш этди

Қизилтепа туманида O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Ишбилармон аёл – 2026” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Галия Райханова, партия масъуллари ҳамда туманнинг турли маҳаллаларидан 18 нафар фаол ва ташаббускор тадбиркор хотин-қиз иштирок этди. Иштирокчилар ўз бизнес лойиҳалари ва ишлаб чиқараётган маҳсулотларини тақдим этишди.

Танлов якунига кўра, 1-ўрин Шаҳноза Бобомуродовага, 2 ва 3 ўринлар эса Лайло Шуҳратова ҳамда Улаш Шомиевага насиб қилди. Ғолиб ва совриндорлар партиянинг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?