Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 10-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Сирдарёлик креатив тадбиркор ёшлар тақдирланди

09.10.2026 60
Сирдарёлик креатив тадбиркор ёшлар тақдирланди

Сирдарё вилоятида ёшларнинг касбий маҳорати, ижодий салоҳияти ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида “Креатив тадбиркор ёшлар” форуми ўтказилди.

“Халқ билан бирга” дастури доирасидаги форумда ёшларнинг замонавий касбларни эгаллаши, амалий кўникмаларини ривожлантириши, инновацион ёндашув ва тадбиркорлик қобилиятини шакллантириши муҳимлиги таъкидланди. Форум давомида иштирокчилар ўзлари эгаллаган касб-ҳунар бўйича маҳоратларини намойиш этиб, ижодий ишлари, инновацион ғоялари ва амалий лойиҳаларини тақдим этдилар. Шунингдек, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий салоҳиятини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Бундай тадбирлар ёшларнинг ташаббускорлиги, яратувчанлиги ва замонавий касбий кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Форум якунига кўра, инновацион ғоялари ва ишланмалари билан ажралиб турган касбий маҳорат техникуми ёшлари 1-ўринни, “Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникуми ёшлари 2-ўринни, Ширин энергетика техникуми ёшлари эса 3-ўринни эгаллади. Ғолиблар ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?