Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 10-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

“Суенли” маҳалласида йўл муаммосига амалий ечим топилди

09.10.2026 79
“Суенли” маҳалласида йўл муаммосига амалий ечим топилди

Хўжайли туманидаги “Суенли” маҳалласи аҳлини узоқ вақтдан буён қийнаб келаётган йўл муаммоси O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасидаги сайёр қабулда амалий ечим топди.

Маҳалладаги икки ҳудудни туташтирувчи 2,5 километрлик марказий йўлнинг таъмирталаб ҳолга келиб қолиши, айниқса, ёғин-сочин кунларда аҳолининг ҳаракатланишида қатор қийинчиликларни юзага келтирар эди.

Мурожаат асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП депутати Гулжан Халмуратова ташаббуси билан масъул ташкилотлар ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, муаммо жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганишлар натижасида йўлни таъмирлаш ва аҳоли учун қулай ҳаракат шароитини яратиш бўйича амалий чоралар белгиланди.

Депутат ташаббуси билан маҳалланинг ички йўлларини таъмирлаш ва асфальтлаш бўйича лойиҳа “Ташаббусли бюджет” жараёни доирасида ғолиб деб топилди. Бугунги кунда 2,5 километрлик йўл тўлиқ таъмирланиб, қора асфальт қопламаси билан қопланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?