Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 25-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Тадбиркорлардан болажонларга меҳр ва қувонч улашилди

18.08.2026 145
Тадбиркорлардан болажонларга меҳр ва қувонч улашилди

O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши ташаббуси билан «Тадбиркорлардан болажонларга» хайрия акцияси ташкил этилди. Унда партия вакиллари, депутатлар ва тадбиркорлар иштирок этиб, «ЛОГОМЕД» кундузги парвариш марказида тарбияланаётган болажонлар ҳолидан хабар олдилар.

Акция доирасида «Valley toys» МЧЖ раҳбари, тадбиркор Толибжон Абдураҳимов болаларга корхонасида ишлаб чиқарилган ранг-баранг ва интеллектуал ўйинчоқларни совға қилди. Бу совғалар болажонларга қувонч улашиш билан бирга, уларнинг қизиқишларини ривожлантириш ва бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун ҳам қўшимча имконият яратди.

Бундай ташаббуслар тадбиркорларнинг ижтимоий масъулиятини ошириш, эҳтиёжманд болаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтиришга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?