Боёвутда сайёр қабул: 53 та мурожаат, 30 таси жойида ҳал этилди
O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Боёвут туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда аҳолидан 53 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг 30 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича ҳам масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Мурожаатлар асосан тиббиёт, таълим, электр энергияси, ичимлик суви, газ, чиқиндиларни олиб чиқиш ва ижтимоий ёрдам масалаларига тааллуқли бўлди.
Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, ёш мутахассисларни ҳудудга жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Муҳими — мурожаатлар фақат эшитилибгина қолмади. 53 та масаланинг 30 тасига жойида ечим топилди. Қолганлари бўйича ҳам амалий чоралар белгиланди.
“Халқ билан бирга” — муаммони эшитиш эмас, уни ҳал қилиш учун халқнинг ўзи ҳузурига бориш демакдир.