Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 30-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Сайёр қабулда 112 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди

29.09.2026
81

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида сайёр қабул ташкил этилди. Партия депутатлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда 112 нафар фуқаро 70 га яқин масала юзасидан мурожаат қилди.

Қабул давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жами 10 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди, кам таъминланган оилалар фарзандларига партия стипендиялари тўлаб берилди, айрим оилаларга қурилиш материаллари ажратилиб, уй-жойлари таъмирланди.

Шунингдек, қабулда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 6 нафар ёш ишга жойлаштирилди, 11 нафар йигит-қизга ўзини ўзи банд қилиши учун тикув машинаси, пайвандлаш ускунаси, электропеч, дарахтларни дорилаш ва ўт ўриш қурилмалари топширилди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 4 нафар ёшга банк кредитларини расмийлаштиришда кўмаклашилди. Соғлиғини тиклашга муҳтож 22 нафар кекса ва сурункали касалликка чалинган фуқарога ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари, дори-дармон ва санатория йўлланмалари берилди.

Мулоқотда тадбиркор ва фермерлар томонидан ҳудуддаги ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган таклифлар ҳам билдирилди. Хусусан, сув танқислиги шароитида томчилатиб суғориш асосида иссиқхона ва боғлар ташкил этиш, лалмикор экинлар экиш, гиламчилик ва ёғоч ўймакорлигини ривожлантириш орқали янги даромад манбаларини яратиш масалалари муҳокама қилинди. Бандлик, йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, янги трансформаторлар ўрнатиш ва суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш бўйича мурожаатлар масъул ташкилотларга йўналтирилиб, уларнинг ижросини назорат қилиш депутатлар зиммасига юклатилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?