Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 05-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Маҳаллий кенгашлар ва партия гуруҳлари ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш масаласи муҳокама қилинди

04.11.2026
105

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳамда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Маҳаллий Кенгашлар ва сиёсий партиялар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Унда маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари раҳбарлари, вилоят, туман ва шаҳар партия Кенгашлари масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Фарҳодбек Атаханов депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлиги, партиянинг вакиллик органларидаги иштироки ва устувор вазифалари юзасидан маъруза қилди. Таъкидланганидек, Андижон вилоятидаги 17 та маҳаллий Кенгашнинг барчасида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари шаклланган бўлиб, партия жами 146 та депутатлик ўрнига эга. Семинарда партиянинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам қайд этилди.

Муҳокамалар давомида депутатлик сўровлари самарадорлигини ошириш, Кенгаш қарорлари лойиҳаларида партия ташаббусларини илгари суриш, сессиялар кун тартибига долзарб масалаларни олиб чиқиш ва амалга оширилган ишларни жамоатчиликка кенг ёритиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Семинар якунида иштирокчилар маҳаллий Кенгашлар ва партия тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан фикр алмашдилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?