Asosiy kontentga o‘tish
Жума 25-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Навоийлик ишбилармон аёлларнинг меҳнати муносиб эътироф этилди

24.09.2026
152

Хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “Ишбилармон аёл — 2026” кўрик-танловининг Навоий вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда маҳалла ва туман-шаҳар босқичларида сараланган 11 нафар фаол тадбиркор хотин-қиз ўз бизнес фаолияти, тайёрлаган маҳсулотлари, яратган иш ўринлари ва келгуси режаларини тақдим этди.

Иштирокчиларнинг тадбиркорлик соҳасидаги тажрибаси ва янги ташаббуслари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Якунларга кўра, “Нурмонова Чарос Бердиёровна” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Чарос Нурмонова “Ишбилармон аёл — 2026” кўрик-танловининг Навоий вилояти ҳудудий босқичи ғолиби деб топилди. У мазкур эътирофни фаолиятини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ва иш ўринларини кўпайтириш учун рағбат сифатида қабул қилганини билдирди.

Таъкдлаш керак, “Ишбилармон аёл — 2026” танлови хотин-қизларнинг тадбиркорлик тажрибасини намойиш этиш, илғор ғояларни оммалаштириш ва янги бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган мулоқот майдони сифатида давом этмоқда. Танлов жараёнида турли йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркор аёллар ўзаро тажриба алмашиб, ўз маҳсулот ва лойиҳаларини кенг жамоатчиликка тақдим этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?