Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 26-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ўрта Чирчиқдаги сайёр қабулда З.Аҳмедованинг мурожаати дарҳол ҳал этилди

25.09.2026
60

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Ўрта Чирчиқ туманида “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида навбатдаги сайёр қабул ташкл этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Пак Виктор Николаевич, O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши раиси Файзиев Тўлқинжон Обидович, туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда 90 нафардан ортиқ фуқаро қатнашиб, бандлик, ижтимоий ҳимоя, коммунал хизматлар, тадбиркорлик, ер ва кадастр, йўл инфратузилмаси ҳамда тиббий хизматларга оид 45 дан ортиқ масала юзасидан мурожаатлар қабул қилинди.
Жумладан, “Халқобод” МФЙда истиқомат қилувчи Захро Аҳмедова турмуш ўртоғи учун ногиронлик аравачаси ажратиш масаласида мурожаат қилди. Мурожаат ижтимоий ходим томонидан жойида ўрганилиб, фуқарога ногиронлик аравачаси берилди.
Сайёр қабул давомида ҳар бир мурожаатни эътиборсиз қолдирмаслик, фуқаролар кўтарган масалаларни имкони борича жойида ҳал этиш ва қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича аниқ муддатларда иш олиб бориш вазифалари белгилаб олинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?