Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 05-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янги Ўзбекистон сиёсати – халқаро ҳамжамият эътиборида

05.11.2026
143

Сеул шаҳрида бўлиб ўтаётган ICAPPнинг 13-Бош Ассамблеясида 36 мамлакатдан 83 та сиёсий партия вакиллари иштирок этмоқда. Ушбу анжуманда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг қарашларини халқаро сиёсий ҳамжамият билан баҳам кўриш делегациямиз учун муҳим тажриба бўлмоқда.

Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ўз нутқида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инсон қадрини улуғлаш, тадбиркорлик ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, сунъий интеллект ҳамда экологик муаммоларга доир Ўзбекистон ёндашувларини баён этди.

Нутқда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли, амалга оширилаётган ўзгаришларнинг асосий мақсади ва устувор йўналишлари халқаро ҳамжамият эътиборига ҳавола этилди.

Бундай мулоқотлар нафақат сиёсий партиялар ўртасидаги ҳамкорликни, балки халқлар ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстликни ҳам мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ишонч – тинчлик ва тараққиётнинг мустаҳкам пойдевори.

Сайтни янги дизайни ёқдими?