Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 28-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O'zLiDeP ёшларнинг инновацион ғоялари ва стартапларини қўллаб-қувватлайди

28.10.2026
100

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида ёшларнинг инновацион ғоялари, стартаплари ва истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган «Креатив тадбиркор ёшлар» лойиҳаси изчил амалга оширилмоқда.

Хусусан, O'zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида мазкур лойиҳа доирасида навбатдаги форум ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитов, парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия фаоллари, FIRST Global Challenge 2026 жаҳон чемпионлари ҳамда ташаббускор ёшлар иштирок этди.

Тадбир давомида ёшлар томонидан ишлаб чиқилган IT, сунъий интеллект, муҳандислик, стартап ва ҳунармандчилик йўналишларидаги лойиҳалар намойиш этилди.

Депутатлар 15 нафар иштирокчининг ишланмалари билан танишиб, уларни амалиётга татбиқ этиш, тадбиркорлик лойиҳаларига айлантириш ва ривожлантириш юзасидан ўз тавсияларини бердилар.

Форум доирасида спорт мусобақалари, китобхонлик танлови ҳамда FIRST Global Challenge 2026 жаҳон чемпионлари билан учрашув ҳам ўтказилди. Тадбир якунида фаол ёшлар тақдирланди.

«Креатив тадбиркор ёшлар» лойиҳаси ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг инновацион ташаббусларини рағбатлантириш ва янги ғояларни амалий натижаларга айлантиришда муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?