Asosiy kontentga o‘tish
Душанба 26-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Қашқадарёдаги ислоҳотлар халқ фаровонлиги ва инсон қадрини юксалтиришга хизмат қилади

26.10.2026
79

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи якунлари ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаларнинг аҳамиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташриф давомида илгари сурилган ташаббусларнинг мазмун-моҳияти муҳокама қилиниб, партия ва депутатлар олдидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Таъкидланганидек, келгуси уч йилда Қашқадарёда 20 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш ва 50 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Ташриф доирасида умумий қиймати 6 миллиард доллардан зиёд бўлган 161 та лойиҳа тақдим этилди, уларнинг 69 таси иш бошлаган. Бу имкониятлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллий хомашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳудуд иқтисодиётини юксалтиришда муҳим ўрин тутади.

Йиғилишда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни замонавий касбларга ўқитиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ичимлик суви, йўл ва электр таъминотини яхшилаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Янги Қарши шаҳрини барпо этиш ва туризм салоҳиятини кенгайтириш каби лойиҳалар ҳам ҳудуднинг иқтисодий имкониятларини оширишга хизмат қилади.

Ушбу вазифалар ижросида ЎзЛиДеП депутатлари фаол иштирок этиши, жойларда тадбиркорлар ва аҳоли билан мулоқотлар ўтказиб, мавжуд муаммоларни ўрганиши ҳамда уларнинг ечими бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиши зарурлиги таъкидланди.

Зеро, барча ислоҳотларнинг бош мақсади — инсон қадрини улуғлаш, аҳоли даромадларини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва одамлар учун муносиб турмуш шароитларини таъминлашдир.

Сайтни янги дизайни ёқдими?