Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 03-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Қонликўлдаги сайёр қабул натижаси: 3 оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилади

03.11.2026
96

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Қонликўл туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимини топишга қаратилган сайёр қабул ўтказилди.

Унда O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Сағиндиқ Турманов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулжан Халмуратова, туман ҳокими Бахрам Султанов, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, партия фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди. Қабулда 180 нафарга яқин фуқаро қатнашиб, 60 дан ортиқ масала кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилди, 42 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва амалий тавсиялар берилди.

Мулоқот давомида бандлик, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ички йўлларни таъмирлаш, чорвачиликни ривожлантириш ва ижтимоий ёрдам масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. “Юракка йўл” ва “Умид” акциялари орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож 3 та оиланинг уй-жойини таъмирлаш учун 22 миллион сўмдан маблағ ажратилди. Шунингдек, 4 нафар фуқарони имтиёзли кредит олишга йўналтириш ва 7 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш бўйича амалий чоралар кўрилди. Жумладан, “Дўстлик” МФЙда яшовчи, тиббиёт коллежини ҳамширалик йўналиши бўйича тамомлаган Айжамал Матжанова депутат ва мутасаддилар кўмагида туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштирилди.

Сайёр қабул натижалари аҳоли мурожаатларини тинглаш билан чекланиб қолмасдан, уларни ҳал этишда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда аниқ чоралар кўриш муҳимлигини кўрсатди. Бундай учрашувлар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий муаммоларга ечим топиш ва ҳудудлардаги долзарб масалаларни жойида ўрганишга хизмат қилади. Бу эса партиянинг аҳоли билан бевосита мулоқотини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?