Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 10-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Хоразмлик ёшлар «Ақлли хонадон», «Mebelchi» ва бошқа стартапларини намойиш этди

10.11.2026
84

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан Урганч шаҳридаги «IT PARK Xorazm»да партиянинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида «Креатив тадбиркор ёшлар» форуми бўлиб ўтди. Унда ёшларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, инновацион ғоялар ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Форумда ёшлар ўзларининг замонавий бизнес ғоялари ва лойиҳаларини тақдим этдилар. Хусусан, киберхавфсизлик, робототехника, сунъий интеллект, рақамли технологиялар, таълим ва савдо йўналишларидаги ташаббуслар иштирокчилар эътиборини тортди. Улар орасида «Ақлли хонадон», «Mebelchi», «SAT ta’lim platformasi» ва «Global Path» каби лойиҳалар ҳам бор.

Тақдимотлар давомида ёшларнинг ғояларини амалий бизнес лойиҳаларга айлантириш, уларни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш имкониятлари ҳақида фикр алмашилди. Бундай учрашувлар ёшларга ўз салоҳиятини намоён этиш, тажриба орттириш ва янги ҳамкорлар топиш учун имконият яратади.

Форум якунида фаол иштирок этган ёшлар ва истиқболли лойиҳалар муаллифлари O‘zLiDePнинг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?