Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 22-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Бухорода ёшларга 250 та китоб совға қилинди

21.10.2026
96

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида амалга оширилаётган “Бир кунда — 1000 китоб” акцияси доирасида Бухоро шаҳрида ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган учрашув ташкил этилди.

Ташаббус доирасида Бухоро шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутати Нодир Ҳамдамов ва тадбиркор Шуҳрат Очилов томонидан Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Бухоро филиалига 250 та китоб совға қилинди.

Мазкур ташаббус ўқувчиларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади. Зеро, китоб — маънавият ва тафаккур манбаи, ёшлар келажаги учун муҳим пойдевордир.

Сайтни янги дизайни ёқдими?