Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 07-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

O‘zLiDeP кубоги учун футбол мусобақаси ўтказилди

06.10.2026
102

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва Миробод туман Кенгашлари ҳамкорлигида «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида «O‘zLiDeP кубоги» учун футбол мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа Миробод туманидаги 2-сонли спорт мактабида бўлиб ўтиб, унда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари ва спорт мактаби вакиллари иштирок этди. Қизғин ва дўстона кечган баҳсларда «Asia Kandi» МЧЖ қошидаги бошланғич партия ташкилоти жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб жамоага «O‘zLiDeP кубоги», шунингдек, иштирокчиларга медал, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Бундай мусобақалар ёшларни спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жамоада ҳамжиҳатлик муҳитини кучайтиришга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?