Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 05-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Сеулда O'zLiDeP ва Лаос халқ-инқилобий партияси вакиллари учрашди

05.11.2026
49

ICAPPнинг 13-Бош Ассамблеяси доирасида ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов бошчилигидаги делегация Лаос халқ-инқилобий партияси Марказий Қўмитасининг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари, ICAPP Доимий қўмитаси аъзоси Валасай Ленгсават билан учрашди.

Учрашувда икки партия ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, партиялараро мулоқотни ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, партиялар фаолияти, депутатлар, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар халқаро майдонларда мунтазам мулоқот олиб бориш, ўзаро манфаатли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар. Бундай учрашувлар партиялар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва янги ҳамкорлик йўналишларини белгилашга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?