Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 14-октябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Халқ билан бирга: Бўстонбошида сайёр қабулда фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди

13.10.2026
300

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва фуқаролар мурожаатларига амалий ечим топиш мақсадида O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Булоқбоши туманидаги 3-умумтаълим мактабида сайёр қабул ташкил этилди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда тумандаги 37 та маҳалладан 158 нафар фуқаро иштирок этди.

Сайёр қабул давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатилди. Жумладан, “Буюк Турон” маҳалласида яшовчи Шерзод Бадриддиновга электрон бошқарувли ногиронлик аравачаси, “Шарқ юлдузи” маҳалласида истиқомат қилувчи Ниҳола Тўлановага эса махсус матрас топширилди.

Шунингдек, яна 6 нафар фуқарога корсетлар, эшитиш мосламалари, қўлтиқтаёқлар ва бошқа зарур тиббий воситалар берилди. Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Нефтчилар” маҳалласида яшовчи Ҳадича Қодировага 7 миллион 728 минг сўмлик, “Чопар” маҳалласида истиқомат қилувчи Муслима Маҳмудовага эса 2 миллион 746 минг сўмлик таълим контрактини тўлаш учун ваучерлар ажратилди. Бундан ташқари, яна 3 нафар ёшга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш харажатлари учун ҳар бири 1 миллион 648 минг сўмлик ваучерлар топширилди.

Қабулда ижтимоий ҳимоя, тиббий ёрдам, бандлик, таълим, моддий кўмак ва ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Бундай сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш, инсонларнинг кундалик ҳаётидаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?